Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҳадисдаги маънолар жуда кенг ва умумий бўлиб, бу масалаларга кўпгина жузъий ва куллий маънолар киради. Бундан ташқари, бу умумий маънолар далолат қилган ишлар воқеий, ҳис этиладиган бўлиб, назарий фаразлардан эмас. Қуръон ва ҳадисдаги маънолар муайян шахслар муаммоларининг ечими эмас, балки барча инсонлар муаммоларининг ечимидир, яъни ғаризалар талабидан келиб чиқувчи, инсон бажарадиган ҳар қандай амалнинг ечимларидир. Шунинг учун нусуслар сермаъно ва кўп ҳукмларни ўз ичига олади. Шаръий нусуслар умумий қоидалар учун энг улкан манба бўлади.


Ташриъий жиҳатдан олиб қаралганда, шаръий нусуслар воқеини биз юқорида баён қилиб ўтдик. Унга қўшимча қилиб айтишимиз мумкинки, шаръий нусуслар бутун инсониятга келганлиги ва барча миллат ва умматлар учун қонун қилиб юборилганлиги сабабли, уларни ҳаёт қонунлари деган назар билан тушуниб, ҳар қандай даврда содир бўладиган ҳодисанинг ечимини топиш учун мужтаҳидлар зарур.


Ҳар куни сон-саноқсиз янги ҳодисалар юз беради. Бу ҳодисаларнинг ҳар бири ҳақидаги Оллоҳнинг ҳукмини татбиқ этадиган мужтаҳид бўлиши керак, акс ҳолда улар ҳақидаги Оллоҳнинг ҳукмини аниқлаш мушкул. Бу эса мутлақо жоиз эмас.


Ижтиҳод мусулмонларга фарзи кифоя, агар баъзи мусулмонлар уни бажарса, қолганларидан соқит бўлади. Агар бу фарзни улардан бирортаси ҳам адо этмаса, шу асрда яшаётган мусулмонларнинг барчаси гуноҳкор бўлади. Шунинг учун ҳар қандай аср мужтаҳиддан холи бўлмаслиги лозим, чунки динни чуқур ўрганиш ва унда ижтиҳод қилиш фарзи кифоядир. Агар барча мусулмонлар унинг тарк этилишига рози бўлсалар, уларнинг барчалари гуноҳкордир. Агар бирор аср мужтаҳиддан холи бўлса, шу даврда яшаган кишилар залолатга, яъни Оллоҳнинг ҳукмларини бажармасликка рози бўлган ҳисобланади, бу эса мумкин эмас. Бундан ташқари, шаръий ҳукмларни билишнинг йўли ижтиҳоддан ўзга нарса эмас. Агар бирор аср шаръий ҳукмларни одамларга Қуръон ва Суннатдан чиқариб берадиган мужтаҳиддан холи бўлса, бу иш шариатни бекор қилиш ва ҳукмларнинг унитилишига олиб келади. Бунга йўл қўйиб бўлмайди.
Мужтаҳид ҳукмни татбиқ этиш учун ўз кучини сарфлар экан, тўғри йўл топса, иккита ажр (савобга), агар хато қилса, битта ажрга эга бўлади. Пайғамбар с.а.в. айтдилар: «Агар ҳоким ижтиҳод қилиб тўғри йўл топса, унга иккита ва агар хато қилса, битта ажр берилади». Фиқҳдаги занний масалаларда шаръий ҳукмларни билиш учун ижтиҳод қилган мужтаҳиддан гуноҳ ўчирилганлигига саҳобалар ижмо қилишган. Аммо ибодатларнинг вожиблиги, зино ва ноҳақ одам ўлдиришнинг ҳаромлиги каби қатъий масалаларда ижтиҳод қилинмайди. Бу хусусда ҳеч қандай ихтилоф йўқ ва бу фикрда барча саҳобалар бир тўхтамга келишган. Саҳобалар занний масалаларда ихтилоф қилганлар. Аммо қатъий масалаларда ҳамфикр бўлганлар.

 

Қатъий бўлмаган масалаларда ижтиҳод қилган мужтаҳид ўз ижтиҳоди билан, гарчи фикрида хато эҳтимоли бўлса ҳам, эришган ҳукмда тўғри хулосага келган ҳисобланади. Тўғри ҳукмга эришди, деган сўзнинг маъноси у

 

143-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260